"Файз реестр" масъулияти чекланган жамияти қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларига инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи хизматларини кўрсатади. Кўрсатиб ўтилган барча фаолият турлари бўйича Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Марказининг тегишли лицензиялари олинган ҳамда барча ходимлар Марказ томонидан аттестациядан ўтказилиб малака гувохномалари берилган. Лицензиялар ҳамда малака гувохномалари билан сайтнинг хужжатлар/гувохномалар ва лицензиялар саҳифасида танишишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *