Архивы за месяц: Декабрь 2015

"Файз реестр" масъулияти чекланган жамияти қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларига инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи хизматларини кўрсатади. Кўрсатиб ўтилган барча фаолият турлари бўйича Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Марказининг тегишли лицензиялари олинган ҳамда барча ходимлар Марказ томонидан аттестациядан ўтказилиб малака гувохномалари берилган. Лицензиялар ҳамда малака гувохномалари билан сайтнинг хужжатлар/гувохномалар ва лицензиялар саҳифасида танишишингиз мумкин.

"Файз-реестр" МЧЖ шартномага асосан акциядорлик жамиятларига қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи масалалари, қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари ҳолатини таҳлил этиш ҳамда истиқболини белгилаш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатади.